Жорий йилнинг июнь ойида “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси орқали фуқароларга қарийб 69 млн сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилган.
Платформадан республика бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланган. Июнь ойи якунларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Тимур Рафикович Aхмадуллин ғолиб деб топилди ва 1 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди. У шунингдек, туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққанлиги сабабли жами 1 млн 800 минг сўм олган. Бунинг учун у июнь давомида жами 890 947 қадам юрган
.
Умумий ҳисобда ўтган ой давомида 1hls.uz платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68 млн 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилган.
Шундан 60 900 000 сўм 203 та туман босқичи ғолибларига, 7 млн сўм Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 млн республика миқёсида энг кўп юрган фуқарога мукофот тариқасида тўлаб берилди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда таксичилик қилаётганлар учун хушхабар!
+18. Жиззахда фалокат: юк машинаси ағдарилиб тушди
Энди туркманистонликлар АҚШ визаси учун гаров пули тўлайди
Республикачилар "Украина учун ғалаба режаси" ни ишлаб чиқдилар: Россияни қандай энгиш керак
«Ёшларимизнинг ҳулқ-атвори, юриш-туриши, тарбияси мени безовда қилмоқда» – Президент