Ўзбекистонга шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, 22-23 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади.
Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 22-27 даража илиқни ташкил этади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди.
Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 12-14 даража илиқ, кундуз кунлари 26-28 даража илиқ бўлади.
Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади, фақат республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 21—25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда уйларнинг бирида ёнғин чиқди, уй қасддан ёқиб юборилгани айтилмоқда
Рамзан Қодиров ўлим тўшагида – ОАВ
Тошкентда радар ўрнатиш учун 16 та жой аукционга қўйилди
Марҳаматлик ҳамшира 400 доллар пора билан ушланди
Xiaomi dunyodagi eng kuchli smartfonni taqdim etdi