Марк Цукербергнинг айтишича, NFT Instagramга қўшилади. South By Southwest конференциясида технология «бир неча ой ичида» амалга оширилиши ҳақида хабар берилди.
Metaнинг Instagramга NFTни қўшиш истаги ҳақидаги миш-мишлар узоқ вақтдан бери мавжуд эди. Январь ойида Facebook ва Instagram жамоалари NFT интеграцияси устида ишлаётгани маълум бўлди. NFTларни профил расмлари сифатида ишлатишга рухсат бериш ва платформада NFTларни чиқариш, шунингдек, бозор яратиш муҳокама қилинди.
Aввалроқ Цукерберг NFTларни метаборлиқда аватар кийими сифатида ишлатиш имконияти ҳақида гапирган эди. South By Southwest да эса NFTни метаборлиққа киритиш учун кўп нарсалар техник қайта ишланиши кераклигини таъкидлади. Биринчидан, Meta объект платформалар бўйлаб яхши интеграцияланганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бундан ташқари, метаборлиқнинг ўзи носозликларсиз ишлаши лозим.
NFT лар ёки ўзгартирилмайдиган токенлар сизга ноёб рақамли объектларнинг эгалик ҳуқуқини сотиб олиш, сотиш ва блокчейн ёрдамида кимга тегишли эканлигини кузатиш имконини беради. NFTлар ҳар қандай рақамли санъат, жумладан чизмалар, анимацион GIFлар, қўшиқлар ёки видео ўйинлардаги элементлар бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Карантин чекловлари юмшатилиши расман маълум қилинди
Президент танқидий руҳда йиғилиш ўтказди
ЙПХ ходими сизни тўхтатганда қандай ҳуқуқларга эга эканингизни биласизми?
Макка шаҳрида Қуръони каримнинг энг катта нусхаси ўрнатилади
Куёвини катта ёшли аёл билан тутиб олган ўзбек қизи тўйни тўхтатди