Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкониятларини сақлаб қолди

Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкониятларини сақлаб қолди

23 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Колумбия терма жамоаси Конго ДР устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинга босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолинди.


Португалияга қарши йирик мағлубиятдан кейин ўзбекистонлик мухлислар диққатини Колумбия – Конго ДР учрашувига қаратган эди. Ушбу баҳсда колумбияликларнинг ғалабаси натижасида гуруҳдаги вазият янада қизиқ тус олди ва Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолди.


Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси 3-турда Конго ДР мағлубиятга учратса, энг яхши 3-ўринни эгаллаган жамоалар қаторига кириши мумкин бўлади.


Айни пайтда Колумбия икки турдан кейин олти очко жамғариб, муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Португалия ҳам муҳим уч очкони қўлга киритиб, кейинги босқичга яқинлашди.


Гуруҳдаги сўнгги тур учрашувида Ўзбекистон Аталантада жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вақти билан 4:30 да бўлиб ўтади. 


Теглар:
×