У текшириш ўтказилган «заправка»га лицензия бериш, 2024 йилда назорат текширувидан олдин хабар бериши учун 100 минг доллар талаб қилган.
Шу йилнинг 28 декабр куни Бухоро вилояти прокуратураси, Департамент, ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда «Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. пора олганликда айбланиб ушланган. C.A. I.G.A.S. МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, B.A.Y.Q. МЧЖга қарашли АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари пора талаб қилган.
Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ёнида кимёвий ишлов берилган 50 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ идораларининг бир нечта мансабдор шахслари ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Атамбоев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани айтилди
Наманганда бир кунни узида 62 киши коронавирусдан бутунлай соғайди
Косонсой тумани ҳокими президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
«Шаҳар бедарвозами, ким бўлди бу эркатойлар?» видеосига изоҳ берилди
2020 йилдаги марраларга эришилгани учун "UzAuto Motors" ўз ишчиларини тақдирлади (рус)