Жорий йил 14 август куни Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Косонсой кўчасидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналида ҳайвон жасади оқиб кетаётгани ҳақида маълумот келиб тушди.
Воқеа жойига ФВБ ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб бориб, нобуд бўлган жонивор сувдан олиб чиқилди. Унинг қўй жасади экани маълум бўлди ва ободонлаштириш ходимларига топширилди.
«Афсуски, бундай ҳолатлар кейинги пайтда кўплаб учраяпти. Ходимларимиз қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари, чўкканларни қутқариш давомида канал ва сойларда ҳайвонлар —мол-қўй, эшак жасадларига дуч келяпти. Бошқарма ва бўлимларимизга бу ҳақда мурожаат ва маълумотлар келиб тушяпти. Ваҳоланки, нобуд бўлган ҳайвонлар махсус чуқур ёки крематорийда зарарсизлантирилиши керак. Уй ҳайвонларини боқаётганлар парваришлаётган ҳайвонлари нобуд бўлса дарҳол ветеринария мутахассисига мурожаат этишлари, мутахассис ҳайвон ўлими сабабларини аниқлаганидан сўнг уни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда зарарсизлантириш чораларини кўришлари лозим. Акс ҳолда ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкин», — дейди вилоят ФВБ матбуот хизмати раҳбари Қаҳрамон Саттаров.
Тасодифий хабарлар
Ҳокимлик Ғаниев Қува тумани ҳокимига танбеҳ бермаганини ва ҳеч қайси селекторда блогер ҳақида гапирмаганини маълум қилди
Сув омборида сузган «Cobalt» ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади
Афғонистонда янги қарама-қаршилик: ИШИД ва “Толибон” ўртасида отишма бошланди
"Instagram" шартларни бажармаган фойдаланувчиларга тақиқ қўймоқчи