Олимлар Гавайи оролларидаги Ер ядросидан кўтарилиб чиққан вулқон жинслари таркибида қимматбаҳо металлар, хусусан, платина гуруҳига мансуб ноёб рутений борлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари “Nature” журналида эълон қилинди.
Геологларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ерда мавжуд бўлган барча қимматбаҳо металларнинг 99 фоизи айнан ядронинг чуқур қатламларида жойлашган, қолган 1 фоизи эса мантияда ва қаттиқ қобиқда, яъни литосферада тарқалган. Бунга сабаб – оғирлик ва зичлик: сайёра шаклланаётган илк босқичда энг оғир элементлар, хусусан, темир ва қимматбаҳо металлар гравитация таъсирида марказга, яъни ядрога чўкиб кетган.
Шу сабабли Ер ядроси тўлиқ металлардан иборат деб қаралади. Ядронинг ички қисми (диаметри Плутонга тенг – тахминан 2400 км) қаттиқ ҳолатда, ташқи қисми эса – 2200 километрли суюқ қатламдан иборат. Айнан мана шу суюқ қатлам ичида металларнинг ҳаракати электр токларини ҳосил қилади ва бу токлар Ернинг кучли магнит майдонини яратади. Бу эса сайёрани қуёш шамоли ва космик нурланишдан ҳимоя қилади.
Илгари қимматбаҳо металлар литосферада (Ер пўстида) сақланиб қолганининг сабаби модданинг сайёра ичида мукаммал ажралмагани, деб ҳисобланган. Бу жараён геологияда “планетар дифференциалланиш” деб юритилади. Аммо янги топилмалар бу назарияни шубҳа остига қўймоқда.
Энди олимларнинг тахминича, рутений, олтин, платина ва бошқа оғир металлар ядронинг ўзидан юқорига кўтарилмоқда. Улар минглаб километр масофани босиб ўтиб, Ер юзасига етиб келади. Ушбу жараён мантиявий плюм деб аталади – бу Ер ядроси билан мантия ўртасидаги чегарада юзага келувчи ғоят иссиқ, вертикал магма оқимидир.
Айнан шундай плюмлар қуйи босим остида материкларнинг плиталарини ёриб ўтади. Масалан, Африкадаги машҳур Шарқий-Африка ёриғи мана шу плюм босими натижаси. Бу геологик жараён Африка қитъасининг катта қисмини ажратиб юбориши мумкин.
Қайд этилишича, бу кашфиёт Ернинг ички таркиби ва қимматбаҳо металлар ҳаракати ҳақидаги мавжуд назарияларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Эндиликда олимлар Ер ядроси фақат геофизик феномен эмас, балки унда ётган олтин ва бошқа металлар сайёра бўйлаб узлуксиз ҳаракатда эканини тушунмоқда. Бу эса қимматбаҳо металлар захираларини излаш ва ўрганиш борасида мутлақо янги ёндашувларни талаб қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ҳали туғилмаган фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Ана холос! Энди уйдан чиқиш учун махсус рухсатномалар жорий этилади
Наманганда 4 фарзанднинг онасига ўн тўққизинчи маротаба суд ҳукми ўқилди
«Газчи» 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди
Тошкентда бир қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди