Ушбу тақиқ кўзда тутилаётгани ҳақида мамлакат бош вазири Кириакос Мицотакис апрелда маълум қилган, буни болаларнинг руҳий саломатлиги борасидаги хавотирлар билан изоҳлаганди.
Грецияда 2027 йил 1 январдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади. Мамлакат парламенти бу борадаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Лойиҳа давлат вазири Акис Скерцос томонидан киритилган бўлиб, пленар йиғилишда уни депутатларнинг аксарияти қўллаб-қувватлади.
Ушбу тақиқ кўзда тутилаётгани ҳақида Греция бош вазири Кириакос Мицотакис апрелда маълум қилганди. У буни болаларнинг руҳий саломатлиги борасидаги хавотирлар билан изоҳлаганди.
Аввалроқ Туркияда 1 ноябрдан бошлаб 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши хабар қилинганди.
Бундай чеклов ва тақиқлар Германия, Дания, Испания, Жанубий Корея, Буюк Британияда ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Расман! Самвел Бабаян "Навбаҳор"да
Наманганда Telegram’даги «Сирли сўзлашув»ларни тарқатмаслик эвазига 17 ёшли қиздан 200 АҚШ доллари сўраган йигит ушланди
“Толибон” Путиннинг пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳақидаги сўзларини олқишлади
Россияда миграция соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучаймоқда
Россия Ўзбекистонга айрим маҳсулотларни кўпроқ бермоқчи