Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати Россия Президенти Владимир Путиннинг пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ни ҳақорат қилиш эркинлик ва ижодкорлик ифодаси эмаслиги ҳақидаги сўзларини олқишлади. Бу ҳақда “Толибон” томонидан тайинланган Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Абдул Каҳар Балхий Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
“Афғонистон Ислом Амирлиги” Россия Президенти Владимир Путиннинг буюк ислом пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) ни ҳақорат қилиш сўз эркинлиги эмас, балки диний эркинликка қарши чиқиш, мусулмонларнинг муқаддас туйғуларини ҳақорат қилиш деган сўзларини олқишлайди”, дея таъкидланган матнда.
Бундан ташқари, “Толибон” раҳбарияти Россия раҳбарининг Афғонистон Марказий банки активларини озод қилиш зарурлиги ҳақидаги сўзларини олқишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Путин йиллик йирик матбуот анжуманида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмаслигини айтганди. Россия Президентининг сўзларига кўра, пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ни ҳақорат қилиш “диний эътиқод эркинлигини бузиш ва ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларини бузишдир”.
Тасодифий хабарлар
Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда
БМТ Сурияда 10 йил ичида неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди
«UzAuto Motors»нинг сифатсиз автомобили узоқ давом этган курашдан сўнг янгисига алмаштирилди
Москвага мисли кўрилмаган зарба берилди
7 июль куни Қуёш бўронларининг “қўшалоқ зарбаси” юз беради