Россия ҳукумати Давлат Думасига миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик, шу жумладан миграция органларида сохта рўйхатга олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия Федерацияси ҳукумати миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан миграцияни сохта рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқда. Улар белгиланган тартибда Давлат Думасига киритилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги 1 декабрдан бошлаб Россияга кириш учун чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан биометрик маълумотларни тақдим этиш бўйича синов лойиҳаси ишга туширишни таклиф қилган. Мамлакат Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов эса Россия фуқароси бўлмаган шахсларнинг болалари учун боғча ва мактабларда бепул таълим олишни бекор қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.
Тасодифий хабарлар
Жиззахда “иссиқ-совуқ”чи ушланди. Унинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка даъвогарлар ҳам бўлган
ИШИД етакчиси қандай йўқ қилинди? Янги тафсилотлар ошкор бўлди
YouTube тармоғи дизлайклар сонини ҳисоблашни тўхтатди
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик рекорд ўрнатилди, улардан 3 нафари Намангандан
Ўзбекистонлик мигрантлар 3 ойда қарийб 5 млрд доллар пул юборди