Наманган шаҳрида Telegram’даги сир сақланиши лозим бўлган сўзлашувни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 17 ёшли қиздан пул талаб қилган 20 ёшли йигит ушланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 30 август куни Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган бола у билан танишиб, Telegram’да сир сақланиши лозим бўлган сўзлашувлар ва видеоёзувларни тарқатиб юборишини айтиб, уни қўрқитиб, ундан 150 000 сўм ва 200 АҚШ долларини талаб қилаётганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида жойлашган «Адиблар майдони» олдида бола аризачидан 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 сентябрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахслар уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Жиноятчиларга тергов ҳибсхонасида ўз ҳисобидан телефонда гаплашишга рухсат берилади
12 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Экстремистлар диққати Ўзбекистонга қаратилган – Лукашенко
Автомобил заводи, йўл ва футбол — Ҳоким саволларга жавоб берди
Ўтган сафар олинган стикерлар ўз кучини йўқотадими?