Компания директори ходимланинг ишдан бўшаши учун минглаб доллар таклиф қилади

Компания директори ходимланинг ишдан бўшаши учун минглаб доллар таклиф қилади

Америкадаги IT-компания – Trainual директори Крис Ронзио ўз ходимларига шундай хитоб билан чиқди. Бу ўз жамоасини шакллантиришдаги ўзига хос ва ноодатий усулдир.

У компанияга янги ишга кирган ва 2 ҳафтадан кейин бўшаш ҳақидаги аризасини ёзган ходимларга 5 минг доллар ваъда қилмоқда. Мақсади – жамоа маданиятини такомиллаштириш. Директор шу йўл билан энг зўр ва содиқ кадларни сақлаб қолиш ва келажакда улар билан ишлаш ниятида. Пулга учадиганларни вақтида пул билан “думини тугиб қўйган” афзал, деб ҳисобламоқда.

Раҳбар “Ким ишдан бўшаса, пул бераман” эълонини 2021 йил май ойида берди. Ҳайрлашув бадалини 2 ярим минг доллар этиб белгилади. Ажабтовур таклифни эшитган ҳамма қўлига қоғоз ва қалам олиб, ариза ёзишга тушгандир, дейсизми? Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг – йўқ! Компаниянинг 38 та ишчисидан бирортасининг ишдан бўшагиси келмади.

Сўнг директор маблағ миқдорини икки баробар ошириб, яъни 5 минг долларга чиқариб, ходимларини синашда давом этди. “Бу ўз ишини севадиган, садоқат ва масъулият билан ишлайдиган кадрлар учун зўр мотивация. Мазкур хусусиятларга эга бўлмаган ходимларни узоқ ушлаб  нима қилдим?! Пул бериб ҳам кетказишга розиман. Шундоғам бундай ишчилар ташкилотга фойда келтирмай, пулни кўкка совуради” – деди Крис Ронзио.

Теглар:
×