Маданият вазири бу ҳақда ўзининг телеграмдаги саҳифасида фикр қолдирди.
- Ташрифимизнинг кейинги босқичи Наманган шаҳридаги 24-сонли вилоят болалар мусиқа ва санъат мактаби бўлди. Таълим муассасасидаги мавжуд шароитлар билан яқиндан танишдик. Ўқув қўлланмаларининг етарлилик, чолғу асбоблари билан таъминланганлик даражасини ўргандик. Йўналишлар бўйича сабоқ улашаётган устоз-мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, муаммо ва камчиликлар билан қизиқдик. Аниқланишича, вилоят мақом ансамбли мазкур мактабда жойлашган. Сабаби ансамбль алоҳида ўз биносига эга эмас. Ҳозирги кунда мақом санъатини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётганини инобатга олиб, тегишли масъуллар билан биргаликда айни муаммонинг ечимларини изласак, мақсадга мувофиқ бўларди.
Қолаверса, биз бу ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан ҳам самимий суҳбат қурдик. Аслида, ёшлар билан мулоқотда бўлиш бизни мамнун этади. Уларда чанқоқлик бор, ўзига ишончи бор. Бутун мамлакат ўғил-қизларига катта имкониятлар ва қулайликлар Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилмоқда. Қайси вилоят ёки туманга ташриф буюрмасинлар, албатта, ўша ҳудуд ёшлари билан юзма-юз учрашадилар.
Азиз ёшлар! Президент сизларга юксак ишонч билдирмоқда. Сиз ўз билимингиз, эгаллаган касбингиз, ютуқларингиз, Она ватанга садоқатингиз орқали уларнинг ишончини оқлашингиз лозим. Мазкур таълим муассасасида иқтидорлилар жуда кўп, фақатгина тарғиботи суст. Мактаб раҳбарияти ҳақиқий истеъдодларни юзага чиқариш учун бор имкониятни ишга солиши даркор. Бўлажак мақом усталари, Ўзбекистон халқ артистлари, умуман, санъат дарғаларининг болалиги ҳозир шу мактабда кечаётган бўлса, не ажаб!
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири.
Тасодифий хабарлар
Фарғона вилоятида бомба топилди
Аэропортда тўртта одам бош суяги топилди
16 февраль терактини амалга оширган террорчи 23 йил ўтиб қўлга олинди
Ertak emas, haqiqat: 16 yilga «kesilgan» sud raisi bir yilga qolmay oqlandi
Бухорода тўрт йилдан бери газсиз яшаётган ногиронга ОАВ аралашуви билан бир кунда газ берилди