Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилиши ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда 23 июнь куни Президент “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.
Янги тартибга кўра, қуйида мазкур тўланувчи пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари очиқланди.
Унга кўра, болалар нафақаси:
- 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун – 386 000 сўм;
- 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун – 295 000 сўм;
- оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
- оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм.
Бошқа нафақа ва тўловлар:
- моддий ёрдам – 450 000 сўм;
- ёшга доир нафақа – 878 000 сўм;
- ногиронлиги бўлган боланинг онасига ёшга доир нафақа – 878 000 сўм;
- I гуруҳ ногиронлик нафақаси – 1 209 000 сўм;
- II гуруҳ ногиронлик нафақаси – 1 083 000 сўм.
Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланган. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори эса – 450 000 сўм этиб белгиланган.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди
1600 АҚШ доллари эвазига жарима майдончасидаги машинани чиқариб беришни айтган шахс ушланди
Украинада урушда қатнашган 50 ёшли “Ўзбек” қамалди
Сурхондарёлик йигит Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди
Шерзодхон Қудратхўжанинг Россияга кириши тақиқланиши мумкин