Жорий йилнинг 2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд аэропорти яқинида “снос”га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари вақтида тупроқ остидан номаълум артекфакт топилгани ҳақида хабар тарқалганди. Маданий мерос агентлиги Самарқанд шаҳрида топилган қадимий артефакт юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Самарқанд археология институти ва СамДУ тарих факультети ходимлари шаҳар аэропорти ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида топилган артефактларни бориб ўрганишган.

Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 сантиметрли сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани, тошнинг усти ва ён томонида “Бақара” сурасининг 254, 256-оятлари туширилгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақланмагани сабаб шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш мураккаблашмоқда. Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда “Оқила биби” деб ёзилгани аниқланган.

Иккинчи қабртош қора мармар тошдан ишланган. Унда ҳижрий 1049 (1659) йил санаси битилган. Ўлчами 116х37х25 сантиметр. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етгани сабабли ҳозирча бу борада маълумот мавжуд эмас.
Қабртошлар Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб борилган. Тадқиқот ишлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 800 млрд доллардан ошди – “Forbes”
Жанжал ортидан “Нефтчи” бош мураббийи ишдан олинди
Вазирлар Маҳкамаси айрим давлатлар учун Россияда юк ташишга жавобан тақиқ жорий қилди
Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 долларга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Буюк аждодларга эҳтиром