Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 минг 506 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 минг 506 нафарга етди

2020 йил 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 506 (+297) нафарни ташкил этмоқда.


Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 68 нафари Тошкент вилоятида, 32 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 710 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.
***
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 34 ёшли Ш.М. (аёл) жорий йил 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида “27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги” ташхиси билан даволанган.
Беморда “COVID-19” тасдиқлангач, шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

×