Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Айтилишича, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинган.
Унга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:
- ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;
- туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Тасодифий хабарлар
Путин Эрдўғаннинг Украина урушидаги воситачилик ролини юқори баҳолади
"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди
“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди
Abdulla Aripov Qirg‘izistonga tashrif buyurdi
Ўзбекистонда 2026 йилнинг илк кунида қанча чақалоқ туғилди?