Кеча, 8 декабрбь куни Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭКСПО-2020” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида миллий павильонда бир тонна палов тайёрлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.



Гастрономик тадбир муаллифи миллий таомлар бўйича таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий бўлиб, унга Ўзбекистоннинг энг сара ошпазлари ёрдам берди.

Таом тайёрлаш жараёни Ўзбекистон миллий павильонига кираверишда ўрнатилган улкан экранда онлайн шаклда трансляция қилинди.

| “Юртимиз тарихи ва маданиятига бағишланган тантанага келганларнинг кўпчилигини паловнинг хушбўй ҳиди, карнай ва сурнайларнинг баланд овоздаги чақируви ўзига тортди.Афсонавий ўзбек паловидан татиб кўриш учун одамларнинг узундан-узоқ навбатга тургани ошпазларимизнинг маҳоратига, миллий таомларимиз тантанасига берилган юксак баҳо бўлди“, – дейилади хабарда. |


Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда пешқадам бўлди
Сунъий интеллект компаниялари Пентагонга ёрдам берадиган бўлди
Ўзбекистонда 6та божхона пости тугатилади
Олимлар тез семириб кетишга сабаб бўладиган хавфли одатдан огоҳлантирди
Telegram Россияда оммабоплиги бўйича WhatsAppни ортда қолдирди