Ҳинд актёри Риши Капур саратон касаллигига қарши узоқ давом этган курашдан сўнг 68 ёшида Мумбайдаги шифохонада вафот этди.
Эркак вафотидан олдин касалхонага ётқизилган. У 2019 йил сентябрь ойида АҚШда йиллик даволаниш курсидан сўнг Ҳиндистонга қайтиб келuган эди. 2020-йил февраль ойида актёрнинг аҳволи икки марта ёмонлашган, дея хабар беради Бусинесс Тодай.
Эслатиб ўтамиз Риши Капур - актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғли, томошабинларга «Бобби», «Кракер», «Лондонга саёҳат», «Сен ва мен», «Ню-Ёркдаги севги» фильмлари билан танилган.
29 апрель куни Болливуднинг яна бир актёри Ирфан Хон вафот этган эди. Бироз олдин 53 ёшли эркакда нейроэндокрин ўсма топилган, деб ёзади News.ru
O.Тиллахонов таржимаси.
Тасодифий хабарлар
4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди
Халқаро қидирувдаги жиноятчи Ўзбекистонда қўлга олинди
Уч эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
Илон Маскнинг қиёфадоши топилди
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади