Бир фуқаронинг COVID-19дан вафот этишига сабабчи бўлишда ва 250,8 млн. сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-тарож қилинишида айбланаётган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори — вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирилди. Аёл уй қамоғига ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилмоқда. Унга кўра, мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, айбланувчи Г.Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек, олти нафар вояга етмаган фарзанд онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилди ва суд томонидан прокурор илтимосномаси каноатлантирилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти прокуратураси баёнотида алоҳида таъкид этиладики, эҳтиёт чораси ўзгартирилгани Г.Йўлдошевадан барча айбловлар олиб ташланди дегани эмас.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Натижаси бўйича тегишли айблов хулосаси билан жиноят иши суд муҳокамасига юборилади ҳамда мазкур жиноят иши юзасидан якуний тўхтам суд томонидан белгиланади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши ўзгартирилади
Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс қўлга олинди
Ўзбекистонда ОТМга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди
Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади
АҚШ “Patriot” зенит-ракета комплексларини Польшага кўчиряпти