Германия канцлери Фридрих Мерц Европа Украина можаросини тартибга солиш масаласида Россия билан музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Черногориянинг Тиват шаҳрида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Ғарбий Болқон саммитидаги баёнотида айтган.
“Биз музокараларга тайёрмиз”, деган Мерц.
Унинг таъкидлашича, бундай форматдаги музокараларда европаликлар ҳам иштирок этиши табиий ҳол.
“Менинг фикримча, европаликлар бундай музокаралар столида ўтириши мутлақо табиий”, деган Германия канцлери.
Мерц Украина можаросини ҳал этиш Европа Иттифоқининг туб манфаатларига мос келишини қайд этиб, Европа томони музокараларга интилиш борасида сусткашлик қилмаслигини билдирган.
Шунингдек, у 7 июнь куни Лондонда Германия, Буюк Британия ва Франция раҳбарлари форматида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ҳамда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, кейинги қадамларни муҳокама қилишини маълум қилган.
Қайд этиш жоиз, Россия Президенти Владимир Путин 9 май куни журналистлар билан мулоқотда Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги эҳтимолий музокаралар учун Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер мақбул номзод бўлиши мумкинлигини айтган эди. Путин, шунингдек, Россия томони ҳеч қачон музокаралар учун ёпиқ бўлмаганини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Maksim Galkin yong‘inlarni o‘chirishga da’vat qilgan rossiyalik yulduzlarni ikkiyuzlamachilikda aybladi
Зеленский Путин билан музокарага тайёрлигини айтди
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Коронавируснинг яна бир ғалати хусусияти пайдо бўлди
Эрон ва Покистондан олиб келинган картошкада хавфли зараркунандалар аниқланди