Қора қитъанинг тарихий мамлакатларидан бири – Миср 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини ўзида қабул қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи маълум қилди.
Собҳининг таъкидлашича, Миср бу борада Халқаро Олимпия қўмитасига расмий хат жўнатишга тайёр. Қайд этиш жоиз, ХОҚ президенти Томас Бах Африка мамлакатларининг бундай ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ҳақида анчадан буён гапириб келади. Чунки, ҳозиргача ушбу қитъа мамлакатлари ҳеч қачон Олимпия ўйинларини қабул қилмаган.
Ҳозирда Қоҳирадан 45 км узоқликда “Мисрнинг Халқаро Олимпия шаҳарчаси” номли йирик спорт комплексини қуриш ишлари олиб борилмоқда. У ерда Олимпия шаҳарчаси ва 90 минг ўринли, асосий маросимлар ўтказиладиган бош стадион, сузиш ҳавзаси ва теннис кортлари қад ростлаши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Мисрдан ташқари Ҳиндистон, Россия, Украина, Туркия ва Испания ҳам 2036 йилги Олимпиадани қабул қилиш ниятида эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Африка давлатлари орасида сўнгги бор Кейптаун (Жанубий Африка) шаҳри 2004 йилги Олимпиадани қабул қилиш учун кураш олиб борган. Бироқ, якунда мезбонлик Олимпиада ватани ҳисобланган Афина шаҳрига берилган.
Маълумот учун, 2032 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлиги Австралиянинг Брисбен шаҳрига ишониб топширилган. Бунгача Пекин-2022, Милан-2026, Барселона-2030 қишки, Париж-2024 ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилиши белгилаб қўйилган эди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда хонанда ДХХ томонидан қўлга олинди
Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров Тошкентда даволанаётгани маълум қилинди
«Коронавирус аниқланмаган» қурбон шифокорларга касаллик тарқатди! ССВ ҳолатни яширганмиди ёки тест панд бердими?
NAMANGANDA MO'JIZALI UY ANIQLANDI U XAQIDA BATAFSIL (video)
Google Исроилнинг талаби билан айрим хизматларини ўчирди