Бугун, 3 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатдаги 29 ўлим ҳолати бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкентда яшовчи 77 ёшли Н. Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.
Шу йилнинг 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
У охирги 10 йил давомида юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.
Беморга (аёл) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.
Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда алимент тўлашдан қочиб юрган ота уй ертўласидан топилди
Огоҳ бўлинг! Россияга кетиш учун авиачипталар сохта бўлиб чиқди
МИБ Тошкентда 8 553 та машинани жарима майдонига жойлади
АҚШда отиб ўлдирилган ўзбекистонлик ўсмирнинг жанозасида шаҳар мэри иштирок этди
Наманганда фуқароларга қалбаки авиачипта сотган аёлга жиноят иши қўзғатилди