Наманганда 521 болага 200 доллардан ҳайитлик берилди

Наманганда 521 болага 200 доллардан ҳайитлик берилди

Наманган вилоятида давлат қарамоғидаги болаларга 200 АҚШ доллари миқдорида ҳайитлик маблағлари ажратилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.


Маълум қилинишича, Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–196-сон қарори асосида жойларда кенг кўламли эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

“Мазкур қарорга мувофиқ, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳр ва эътиборни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, республика бўйича 8 мингдан ортиқ етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, Ўзбекистон сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган аскарларнинг фарзандлари омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилиши белгиланган.

Хусусан, Наманган вилоятида 521 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг омонат ҳисобварақларига ушбу маблағлар ўтказиб берилган.

Билдирилишича, мазкур хайрли тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.


Теглар:
×