Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги Туркияннг етти вилоятида содир бўлган зилзила қурбонлари оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
“Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмагани ҳақида маълум қилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳам талафот кўрганларга ҳамдардлик билдириб, содир бўлган зилзиладан чуқур қайғуда экани, барча имкониятлар билан қардош ва дўст Туркиянинг ёнида эканини айтиб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Фаст-фуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг ичаги олиб ташланди
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
Маккада Наманганнинг инвестицон салоҳияти тақдимоти ўтказилмоқда (фото)
Прокуратура терговчиси 20 минг АҚШ доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди