Энди автомобилнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари керак. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида қайд этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу тартиб жорий этилиши учун Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши кераклиги белгиланган. Бу янги қоида инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим экани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши кераклиги ҳам белгиланган эди.
Тасодифий хабарлар
МИБ: Том орасида яширин тармоқ аниқланди
Фарғона вилоятида мактабларнинг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган
Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, Ғ.А.Ғаниевнинг ташаббуси билан Наманган шаҳар 3-сектор худудида ёшлар билан учрашув ўтказилди
(18+) Бейрутда, тўй вақтида, аянчли портлаш юз берди (видео)
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди