Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози экани қайд этилди. Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди.
Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Тасодифий хабарлар
“$100 миллион беринг” — Ҳабибнинг отаси Конор билан жанг шартларини маълум қилди
Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида фото ва видео юборганларга пул мукофоти берилади
ҲАМАС етакчиси узоқ жимликдан сўнг оммавий баёнот билан чиқди
Энг таъсири кучли яҳудийлар рейтинги эълон қилинди
“Позор”. Халқаро мулк дахлсизлиги индексида Ўзбекистон охирги қатордан жой олди