АҚШ Президенти Дональд Трамп ноқонуний мигрантларни ҳибсга олишни назарда тутувчи янги фармонни имзолайди. Ушбу фармон Куба ҳудудидаги Гуантанамо ҳарбий базасида 30 минг нафар ушланган мигрантни вақтинчалик сақлашни қонунийлаштиради. Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
“Мен, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Ички хавфсизлик вазирлигига Гуантанамо базасида 30 000 нафар одамни жойлаштириш учун инфратузилмани тайёрлашни бошлаш бўйича кўрсатма берувчи фармонни ҳам имзолайман”, деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, кўпчилик бу ҳақда билмайди, лекин Гуантанамода Америка халқига таҳдид солувчи энг хавфли ноқонуний жиноятчиларни сақлаш учун 30 000 та жой мавжуд.
“Баъзи ноқонуний жиноятчилар шунчалик хавфли экан-ки, уларни келиб чиққан давлатларига топширишга ишонмайман. Шунинг учун биз уларни Гуантанамога юборамиз”, деди Трамп.
Маълумот учун, 2002 йилда Гуантанамода АҚШ ҳарбий базаси ҳудудида қамоқхона ташкил этилган. 2009 йилда ўша пайтдаги президент Барак Обама уни ёпиш тўғрисида фармон чиқарган, бироқ Конгресс бунга тўсқинлик қилган. Объект ҳали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Саудия Aрабистони муфтийси ҳайит намози бўйича фатво чиқарди
Мирза Азизовнинг «сўнгги мактуби» юзасидан ССВ ўрганиш ўтказди
"Бавария" — Чемпионлар лигаси ғолиби!
«Дамас» устида сайр қилганлар суд олдида жавоб берадиган бўлди
Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?