Ўзбекистоннинг ЖЧ ўйинлари учун чипталар савдоси бошланди

Ўзбекистоннинг ЖЧ ўйинлари учун чипталар савдоси бошланди

Кеча, 11 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйин чипталари сотувининг 3 босқичи бошланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари учун чипталар нархи ҳам эълон қилинди. Бу ҳақда FIFA хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Мексикадаги Колумбияга қарши ўйин учун чипталар 1.299$ дан бошланади. Португалияга қарши ўйин 998$ дан, 3-тур ўйинига эса нарх 271$ дан белгиланган.

Чипталарни харид қилиш учун дастлаб FIFA’нинг расмий платформасида ариза қолдиришлари сўралади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислари ариза бериш жараёнида “My Team Uzbekistan” бандни танлаб, махсус ажратилган секторлар бўйича чипта учун сўров юборишлари мумкин.

Чипта эгалари келаси йил февраль ойида FIFA томонидан тасодифий танлов орқали аниқланади ва тўловлар аризада кўрсатилган карта маълумотлари асосида автоматик амалга оширилади.

Ариза бериш 2025 йил 13 январга қадар FIFA расмий платформаси орқали амалга оширилади.


Теглар:
×