Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси мунозараларга бой кечди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси устида олиб борилган ишларда ҳам депутатлар суд ҳам, қонунлар ҳам адолат ўрнатишга хизмат қилиши зарур, деган ғояга суяниб, уни такомилига етказдилар. Лойиҳа муҳокамаси давомида ҳам унинг асл моҳиятини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар.
Таъкидланишича, шунинг учун ҳам мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари ичида энг кўп овоз тўплаб қабул қилинган ҳужжатлардан бири мазкур лойиҳа бўлган.
Лойиҳа суд томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этишни назарда тутади.
Маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида қўлланилмаслиги қайд этиб ўтилган.
Депутатларнинг қайд этишича, таклиф қилинаётган ўзгартиришларнинг амалиётда қўлланиши фуқароларни тайинланган жарималарни ўз вақтида тўлашга рағбатлантиради, улар учун қўшимча қулайликлар яратади, шунингдек маблағлар ўз вақтида Давлат бюджетига келиб тушишини таъминлайди.
Тасодифий хабарлар
Олмазордаги мактабда ўқувчи синфдошини пичоқлади. Ҳолат яширилмоқда
Декабрь ойида ўғил болалар кўп туғилдими ёки қиз болалар?
Хитойлик шифокорлар Наманганда
Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Янгиликлар жуда кўпайиб кетди, аммо...