Хонанда Лола Йўлдошева Ўзбекистон Маданият вазири ва бир вақтнинг ўзида таниқли хонанда Озодбек Назарбековнинг вазирлик ходимлари томонидан мажбурий дўппи кийиш ғоясини танқид қилган.
“Бош кийимлари масаласи нима бўлди? Ўзбекистон Маданият вазирлиги қандай қарашини билмадиму, дўппи ювилмаган бош, турмакланмаган соч, сочга оқ тушгани ёки бошнинг кал жойини яхши яширади. 2021 йилнинг мода тенденциялари мени ҳайратга қолдиради”, - киноя билан таъкидлаган хонанда ўзининг Инстаграмм-аккаунтида.
Умуман олганда, Маданият вазирининг ташаббуси кўплаб танқидларга сабаб бўлган. У ўз ғоясидан воз кечганми ёки қатъиятлилик билан ташаббусини жорий қилишни давом этаётгани ҳозирча номаълум.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари вазирнинг таклифини ноадекват деб атаб, Назарбековга фольгадан ясалган бош кийим тақишни тавсия қилишган. Уларнинг фикрича, бу орқали маданиятни ривожлантириш учун ақлли фикрлар келиши мумкин.
Кўпчилик бу гаплардан сўнг Маданият вазирлигини ёпса ҳам бўлади, деб ёзишган, зеро ўз сўзлари орқали Назарбеков бутун тузилманинг компетентлик даражаси қай аҳволда эканлиги кўрсатиб қўйди.
Тасодифий хабарлар
Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи коронавирусдан вафот этди
Қозоғистон мобил алоқа оператори Россиянинг 15 та телеканали трансляциясини тўхтатади
Ўзбекистонда Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади
Yangi avlod hatchback BMW 1-seriyali avtomobili ishlab chiqarila boshladi
Кабага тегиниш мумкин эмас! Бу йилги Ҳаж мавсуми қоидалари эълон қилинди