Андижон вилоятида куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига имтиёзли нархларда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, тезкор тадбирда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Пахтаобод кўмир омбори экспедитор-ғазначиси Ш.Т. (муқаддам судланган) 35,1 тонна кўмирни тадбиркорга 35,1 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2800 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мутахассисларни жалб қилган ҳолда омборда ўтказилган хатловда 196,1 тонна кўмир камомади аниқланган.
Шунингдек, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омбори масъул шахслари 153,6 тонна кўмирни кўмир савдоси билан шуғулланиб келган 7 нафар фуқаро ва тадбиркорга сотган. Улар ҳар бир килосини 1200 сўмдан ҳисоблаб сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Омборда ўтказилган хатловда 183,9 тонна кўмир камомади аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россия денгизда ҳам ҳукмронлик қилмоқчи
ЎФА мухлислардан Ўзбекистон-Қатар ўйинига максимал эртароқ келишни сўради
Осиёда футбол мавсуми бошланмоқда
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИШИ