АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қрим Россия президенти Владимир Путин кесиб ўтмайдиган "қизил чизиқ" эканлигини айтди. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.
Бироқ Қўшма Штатлар Қримнинг Украина юрисдикциясига қайтарилиши эҳтимолдан йироқ эмас, деб ҳисоблайди. Нашр журналистлари ҳам ана шу шубҳаларга шерик. Уларга кўра, Қримни изоляция қилиш учун Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми Мелитопол, Армянск ёки Скадовскка ўтиши керак.
Мелитополни эгаллашдан олдин, Украина қўшинлари ҳали ҳам хандаклар, миналанган майдонлар ва тўсиқлар тизими билан ўралган Токмакни озод қилишлари керак. Бундан ташқари, Россия Федерацияси у ерда 90 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар гуруҳини сақлайди.
Нашрнинг қайд этишича, Украина қўшинлари Днепр дарёси бўйлаб муваффақиятли десант операцияларини уюштирган, бу эса кейинги силжишга хизмат қилмоқда.
“Путин Луганск ва Донетскнинг русийзабон аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақида нима демасин, унинг ҳозирги устувор вазифаси Қримни сақлаб қолишдир...”, — дейди нашр.
Тасодифий хабарлар
Президент совутгич ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширди
«Ҳокимиятнинг ички сири» – ҳокимлар кимнинг ҳисобидан машина совға қилмоқда?
Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими?
Энди жаримани хато ёзган радарлар олиб ташланади