Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 58 млнлик ипотека кредитини тўлаб берди

Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 58 млнлик ипотека кредитини тўлаб берди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 58 млнлик ипотека кредитини тўлаб берди.

Маълум бўлишича, марғилонлик чин етим Киргизов.Д 2012-йил оила қурган ва уйсизликдан қийналиб, 2015-йил ипотека асосида уй олган.

Аммо орадан йиллар ўтиб турли сабабларга кўра уй-жой кредит тўловини ўз вақтида тўлай олмай қолган.

Дастлаб ЎзЛиДеП Фарғона Вилояти депутатлар кенгаши котибияти мудири Нафиса Таҳировнага ҳамда Фарғона вилоят Миллий гвардия бошлиғи Ш.Aкбаровга мурожаат қилган ва  Н.Элчиева бу каби 70 га яқин етим болалар муаммоларини эшитиб чора-тадбирлар ишлаб чиқиб вилоят ҳокимига маълумот киритади.

Хайрулла Бозоров бу таклифларни тасдиқлаб ижобий ҳал қилиб вилоятдаги катта ташкилотларни ҳомий сифатида бириктирди.

Киргизов Д. ЎзЛиДеП Фарғона Вилояти депутатлари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган режа-дастурга кўра “Farg’ona Azot” заводига бириктирилган ипотека кредитларини тўлаб берди.

Қайд этиш жоиз, Бозоров тасдиқлаган режага кўра 10 та оғир аҳволдаги етим болани уй -жойи тўлиқ таъмирдан чиқарилиб берилган ва 60 дан ортиқ боланинг муаммоси ижобий ҳал этилиб яна 60 тасига ёрдам бериш ишлари кетмоқда.

Ассалому алейкум, авваламбор оиламиз номидан оиламиз номидан юртбошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, азиз бошлари омон бўлсин. Оиламиз номидан уйимизга меҳмонга таклиф қиламиз. Оталарча қилинган бу яхшиликларингизни тил билан тарифлаб бера олмайман, катта раҳмат!”, – дейди Киргизов.
×