Қирғизистон Республикаси наркосавдогарларидан сотиб олинган гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳрида пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
ДХХга кўра, Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги йўл-патруль хизмати масканида ўтказилаётган тезкор тадбир чоғида “Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда тўхтатилиб текширилган. Шунда уни бошқариб кетаётган, Андижон шаҳрида яшовчи ҳайдовчнинг олдида 2 килограмм 994 грамм “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги ҳисобланган, Ғ.Н. ҳам қўлга олинган.
Аниқланишича, гиёҳвандлик воситалари Қирғизистон наркосавдогарларидан 23 минг долларга сотиб олиниб, контрабанда йўли билан Ўзбекистонга келтирилган ва Тошкент шаҳрида сотиш режа қилинган.
Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Билдирилишича, айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди
Илк бор сунъий Қуёш тутилиши намойиш қилинди
Tesla муаммоли 500 мингга яқин машинасини чақириб олмоқчи
Ўзбекистон бюджетни қўллаб-қувватлаш учун $600 млн қарз олди
Исроил Эронга қарши дунёдан ёрдам сўрамоқда