Кеча, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брентфорд” жамоасини қабул қилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов узоқ танаффусдан сўнг асосий таркибда майдонга тушди.
Ҳусанов бундан аввал жорий йилнинг 26 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида “Байер Леверкузен”га қарши баҳсда илк дақиқалардан ўйнаган эди. Шундан сўнг у асосий таркибда майдонга тушмаганди.
“Брентфорд”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У учрашувнинг 16-дақиқасида сариқ карточка олганига қарамай, майдондаги энг фаол ва ишончли футболчилардан бири бўлди. Sofascore портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини 7,2 балл билан баҳолади. Бу ҳимоячилар ичидаги энг яхши кўрсатгич ҳисобланади.
Учрашувда Пеп Гвардиола шогирдлари Райан Шерки ва Савиньонинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Англия Лига кубоги ярим финалига йўл олди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
Толибон қаршилигига қарамай, афғонистонлик спортчи аёл илк марта паралимпиадада қатнашмоқда
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилиб, ундан 500 минг тенге талаб қилинди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни табриклади
Ўзбекистонда пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 20 йилгача узайтирилиши мумкин