Европа Иттифоқи етакчилари Версалдаги (Франция) саммитда Украинани қаттиқ қўллаб-қувватлашини айтади, бироқ мамлакатнинг тезлаштирилган тартибда Иттифоққа қабул қилиниши даргумон. Бу ҳақда “Reuters” манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 10-11 март кунлари Версалда Европа Иттифоқи етакчиларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
“Раҳбарлар Украинага номзод мақомини таклиф қилишлари даргумон, ассоциация келишуви доирасида кўпроқ ҳамкорлик бўлади”, деган ЕИ расмийларидан бири.
Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошларига кўра, саммит чоғида ЕИ етакчилари Украина келажаги Европа Иттифоқи билан боғлиқлигини аниқ кўрсатиш учун мамлакатни қаттиқ қўллаб-қувватлашини билдиради.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусдан вафот этганлар 90 нафарга етди
Наманганда сув талашиб, 63 ёшли фуқарони уриб ўлдириб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистонни босиб олишга чақирган Прилепин жазоланадими? Москва жавоб берди
Болани боғчага жойлаштириш учун электрон навбат ишга тушди
Наманганда 26 ёшли йигит пичоқланди