Финляндия Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси билан чегарани бутунлай ёпиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда MTV3 телеканали ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
«Биздаги маълумотларга кўра, Ички ишлар вазирлиги аллақачон бутун шарқий чегарани ёпиш тўғрисида қарор тайёрламоқда. Бу Финляндияда бошпана изловчиларнинг сони кўпайган тақдирда захира чораси сифатида амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирча янги чоралар кўриш зарурати йўқ, Финляндия Давлат кенгаши дам олиш кунларида қўшимча йиғилиш ўтказмайди.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябр куни Финляндия бош вазири Петтери Орпо қочқинлар билан боғлиқ вазият туфайли Россия билан чегарадаги тўртта чегара пункти ёпилганини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Метро қурилишидаги авария юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Қурбонлар борлиги айтилмоқда
«Коронавирус аниқланмаган» қурбон шифокорларга касаллик тарқатди! ССВ ҳолатни яширганмиди ёки тест панд бердими?
Россия жанубидаги 11 та аэропорт вақтинча ёпилди
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков вилоят мақом ансамблининг ўз биноси бўлиши кераклигини айтди