Омск вилояти суди ўзининг уйи ҳудудига кирган ўткинчини калтаклаган ва устига итини қўйиб юборган маҳаллий фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Суд материалларига кўра, 2023 йил 9 июлга ўтар кечаси Ўзбекистондан бўлган 36 ёшли эркак такси чақиришда ёрдам сўраб, ҳовлига кирган. Уй эгаси уни таёқ билан уриб, бир неча бор тепкилаган. Шунингдек, унинг ёнида ишловчи чет эллик ишчи ҳам ҳужумга қўшилган. Жабрланувчи қочишга ҳаракат қилганида, уй эгаси итини қўйиб юборган. Ит жабрланувчини камида 20 марта тишлаган.
Воқеа натижасида эркак бир нечта оғир тан жароҳ атлари, жумладан бош суяги синиши билан шифохонага ётқизилган.
Суд жиноятчини “бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан оғир тан жароҳати етказиш” моддаси бўйича айбдор деб топди. У 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга озодликдан маҳрум этилди ҳамда жабр кўрган шахсга 500 минг рубль миқдорида маънавий зарар товонини тўлашга мажбур қилинди.
Судланувчининг апелляция шикояти рад этилди, ҳукм ўз кучида қолдирилди. Ҳужумда иштирок этган шерик қочиб кетган ва ҳозирда қидирувда.
Тасодифий хабарлар
Вазият таранглашганда Путин қайси ядровий қуролларини синовдан ўтказди?
Сингапурда янги турдаги орхидеяга "Шавкат Мирзиёев орхидеяси" номи берилди
Махачев Топурия билан супер жанг ҳақида қарор қабул қилди
«Straus House» таъсисчиси Иброҳим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди
Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дори сақлаётганлар ушланди