Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни “Центерра” компанияси билан “Қумтор” олтин конининг ҳолати бўйича музокаралар муваффақиятли якунлангани ва тегишли шартнома имзолангани билан табриклаган.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари қирғиз-ўзбек икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилган ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашганлар.
Президент Садир Жапаров Боткен вилоятида иккита умумтаълим мактаби қуриш, шунингдек, Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрини реконструкция қилиш масаласини ҳал қилгани учун ўз Ўзбекистон Президенти ва давлатига миннатдорлик билдирган.
Садир Жапаров, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга режалаштирилган жавоб ташрифи, шубҳасиз, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
У 2022 йил 26-27 май кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи олий кенгаши ва Евроосиё иқтисодий форумида Ўзбекистон Президентининг шахсан иштирок этишига эътибор қаратган.
Суҳбат якунида икки давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи муносабати билан бир-бирларини табриклаганлар.
Ҳозирча расмий Тошкент ушбу мулоқот ҳақида хабар бергани йўқ.
Тасодифий хабарлар
Qozog‘istonda O‘zbekiston fuqarosi avtobus urib ketishi oqibatida vafot etdi
Макгрегорнинг қовоқхонасига хужум уюштирилди
Кучли шамол ва чанг-тўзон. Ички ишлар ҳайдовчиларга мурожаат қилди
«Counter Strike» бўйича 1 млн. долларлик турнир финалида қатнашган ўзбек. Ким у?
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади