Америкалик миллиардер Илон Маск ўз касбини ўзгартириб, блогерлик фаолиятини бошлаш ҳақида бош қотиряпти. Бу ҳақда миллиардер бугун, 10 декабръ куни ўз Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.
Ижтимоий медиа платформасининг таниқли фойдаланувчиси бўлган Илон Маск касбини тарк этишга жиддий ёндашаётгани аниқ эмас.
“Мен ишимни ташлаб, инфлюенсер блогер бўлиш ҳақида ўйлаяпман. Сиз қандай фикрдасиз?”, деб ёзади у.
Ушбу твит остида ҳозиргача миллионлаб фойдаланувчига эга блогерлар ўз каналларини реклама қилишда ёрдам сўраб шарҳ қолдиришган. Бундан ташқари, баъзилар Маскдан “видео ўйинлар трансляцияларида иштирок этишни хоҳлайсизми”, деб сўрашган.
Илон Маск Американинг Tesla ва SpaceX компанияларига раҳбарлик қилади. Tesla компанияси дастлаб фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлса, кейинчалик қуёш панеллари ва бошқа энергия сақлаш тизимларини яратиш билан ҳам шуғуллана бошлади. Бундан ташқари, Маск космик технологияларни ишлаб чиқарувчи ва орбитал парвозларни амалга оширувчи SpaceX компанияси асосчиси ҳисобланади.
“Forbes” миллиардерлар рейтингига кўра, 1 ноябръ куни Маск тарихда бойлиги 300 миллиард доллардан ошган биринчи одам бўлди. Айни дамда унинг бойлиги 263 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг «таклифи» бўйича муносабат билдирди
Ўқув йили охирида битирувчиларга шаҳодатноманинг асл нусхаси берилмайди
Қашқадарёда 27 ёшли йигит молхонада ўзини осди
Ўттиз йил ноҳақ «ўтириб чиққан» эркак яна ҳибсга олинди
Коронавирус ҳар 16 сонияда бир беморнинг жонини олмоқда