Германиянинг нуфузли олий ўқув юртларида ҳам ўзбекистонлик ёшлар таълим олмоқда, кўплаб мутахассисларимиз немис тадбиркорлик субъектларида турли йўналишларда меҳнат қилаётир.
Берлин шаҳрида ана шундай ватандошларимиз ҳамда Германияда ва мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир қатор масъул идоралар вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассосиацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Германияда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этди. Қўмита вакиллари тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшлар камолоти учун яратиб берилаётган имкониятлар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ўрнатилаётган алоқаларнинг нақадар муҳимлиги тўғрисида тўхталиб ўтишди.
Ўзбекистондан узоқда бўлган ҳар бир ватандошимизнинг муаммолари, режалари билан танишиш, уларга имкон қадар ёрдам кўрсатиш, улар билан ҳамкорликда турли лойиҳаларни амалга ошириш, ўқишни тамомлаган ёшларга Ўзбекистондан иш жойлари топишда кўмаклашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг фикрлари ҳам тингланди. Ўзбекистонда бу соҳани ривожлантириш учун нималарга кўпроқ аҳамият бериш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассосиацияси ва Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш истиқболлари экспертлар нигоҳида” мавзусида видеоконференция ташкил қилиш режалаштирилган. Ушбу учрашувда Ўзбекистондаги шу соҳа вакилларини, ахборот технологиялари йўналишидаги олий ўқув юртлари талабаларини жалб қилишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассосиацияси томонидан ишлаб чиқилган “Career Bridge” лойиҳаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа хорижий давлатларда таҳсил олган ва Ўзбекистонга қайтиш ниятида бўлган ёшларни иш-ўринлари билан таъминлашда онлайн иш ўринлари таклиф қилиш ва жойлаштириш платформаси шаклида ишлаб чиқилган. Тез орада бу лойиҳа барча ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши кутилмоқда
Келгусида ҳам шу каби учрашувлар тез-тез ўтказишга келишиб олинди.
Камолиддин Бедиев, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳонассосиациясининг Германиядаги вакили
Тасодифий хабарлар
Тошкентда қурилаётган ер-усти метроси учун Россиядан янги метро вагонлари сотиб олинди
Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод этилди (видео)
Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган ёш футболчилари кимлар?
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди
Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида карантин юмшатилади – Президент топшириғи