Наманганлик фуқаро ўз автомобилида Тошкент шаҳрида псирхотроп воситалар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга асосан, 18 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 38 ёшли Наманганлик О.О. бошқарувидаги Lasetti русумли автомобил тўхтатилган.
Текширув давомида автомобиль салонидан 797 конвалюта (17.158 та таблеткалар) “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тасодифий хабарлар
"Асалхоней" ўлдириб кетилди — шаҳар ИИББ
Коронавирус: назорат кучайтирилмоқда
«Ўчириш ишларини жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширяпмиз» - «Ҳудудий электр тармоқлари»
5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда
Наманганлик ваҳший отага суд хукми ўқилди