Жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудидан совуқ антициклон аста-секин чекинади. Шанба ва якшанба кунлари республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Кеча, 25 ноябрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нисбатан совуқ ва нам антициклон кириб келди.
Кечаси республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида ёмғир ёғди, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлди. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кузатилди.
Эрталабга келиб, кириб келган фронт Ўзбекистоннинг энг шарқий ҳудудлари томонига қараб силжиди.
Бугун, 26 ноябрь кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари совуқ антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 13-15° илиққача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 4-7° илиқ атрофида бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон пандемия билан яхши курашаётган давлатлар рейтингига киритилмади
Тошкентда қўлбола ўт ўчириш мосламасини портлатганларга жиноят иши қўзғатилди (видео)
Эрондан 65 давлат фуқаролари Озарбайжон орқали чиқиб кетди
Тошкентда қурилаётган ер-усти метроси учун Россиядан янги метро вагонлари сотиб олинди
Ўзбекистонда газ тўлдириш шаҳочалари учун қўшимча талаблар белгиланди