АҚШ тадқиқотчиларининг моделлаштириш натижалари шуни кўрсатдики, космосда бир мегатонна қувватга эга жанговар каллакнинг портлаши икки ҳафта ичида паст Ер орбитасидаги деярли барча аппаратларни йўқ қилади. Бу ҳақдаги тадқиқот “ScienceAlert” томонидан эълон қилинди.
Қайд этилишича, космосдаги битта ядро портлаши атиги 15 кун ичида паст Ер орбитасидаги сунъий йўлдошларнинг 99,4 фоизини ишдан чиқаришга қодир. Мадисондаги Висконсин университети (UW) ва Принстон университети тадқиқотчилари шундай хулосага келган. “ScienceAlert” илмий портали хабарига кўра, мутахассислар алоқа, интернет ва об-ҳаво прогнозларини таъминловчи 13 300 дан ортиқ фаол космик аппаратлар мавжуд бўлган Жанубий Атлантика устидаги 500 километр баландликда 1 мегатонна қувватга эга ядровий жанговар каллак портлашининг оқибатларини моделлаштирган.
Зак Питерсен бошчилигидаги гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, Ернинг магнит майдони заифлашган Жанубий Атлантика магнит аномалияси ҳудудидаги портлаш тутилиб қолган радиоактив заррачалардан иборат сунъий радиация белбоғининг шаклланишига олиб келади. Ушбу зона орқали учиб ўтаётган сунъий йўлдошлар критик даражадаги нурланиш дозаларини олади: бир суткадан сўнг аппаратларнинг 25 фоизи, учинчи кун охирига бориб 78 фоизи, бир ҳафтадан кейин 98 фоизи, 15-куни эса 99,4 фоизи ишдан чиқади. Ҳатто кучайтирилган радиациявий ҳимоя мавжуд бўлган тақдирда ҳам, сунъий йўлдошларнинг 99,3 фоизи бир ой ичида йўқ бўлади. Камроқ қувватли – 100 килотонналик заряддан фойдаланилганда эса бу жараён тахминан бир йил давом этади.
Иш муаллифлари 1962 йилдаги “Starfish Prime” синовини эслатиб ўтган. Ўшанда Тинч океани устида 400 километр баландликда 1,4 мегатонна қувватга эга портлаш бир нечта аппаратларни ишдан чиқарган ва космосда ядро қуроли синовларини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг имзоланишига сабаб бўлган. Бугунги кунда сунъий йўлдошлар устидан бошқарувнинг йўқотилиши тўқнашувларнинг занжирли реакциясини ҳам келтириб чиқаради – икки йил ичида 20 га яқин авария юз беради, ўн йил ичида эса орбитада 3900 га яқин янги космик чиқинди бўлаклари ҳосил бўлади, бу эса йиллар давомида янги аппаратларни учиришни блоклаб қўяди.
Тасодифий хабарлар
Марям Тилляева бувиси билан биринчи марта Оқсаройга бориб, бобосини хотирлади
Андижонда аттракцион қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор
Саудия Aрабистони муфтийси ҳайит намози бўйича фатво чиқарди
Андижондаги фожиа сабаб ИИБнинг 5 ходими ишдан бўшатилди, 3 нафари қамалди, 19 нафари жазоланди
“Ярамас жазосиз қолмайди!”: Отабек Умаров аёлларни ҳақоратлаган фермер ишини назоратга олди