Татаристоннинг Азнакаевск туманида яшовчи 37 ёшли аёл қизига шафқатсизларча муносабатда бўлгани учун судга тортилади. Аёлга бир нечта моддалар бўйича айблов эълон қилинган: "Ўрта оғирликдаги шикастланиш", "Қийноқ" ва "Вояга етмаганларни тарбиялашда муваффақиятсизлик". Бу ҳақда "Татаристон" ГТРК хабар берди.
Агентликнинг маълумотига кўра, айбланувчи унинг 7 ёшли қизини мунтазам равишда калтаклаган, қишда уни кийимсиз балконга чиқариб қўйган, ҳаммомда чўктирган. Бундан ташқари, у ҳеч қандай сабабсиз қизини муштлаган. Ҳатто қизининг бармоғини синдирган. Аёл арзимаган сабаблар туфайли ҳам қизига шафқатсизларча муносабатда бўлган.
Қизнинг бувиси полицияга хабар берган. Энди бола вақтинча унинг васийлигига берилган. Она устидан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилган.
Тасодифий хабарлар
Украинада Ўзбекистон фуқароси банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда
Таниқли адабиётшунос олим вафот этди
“Супер олтин тўп” қачон топширилиши айтилди
«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев
Қашқадарёда сел Damas’ни оқизиб кетди. Йўловчи ҳалок бўлди