Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Тошкент вилоят Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўзининг танишлари орқали олган вақтида ушланган.
Билдирилишича, у муқаддам бир неча маротаба судланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми "в" банди ва 28(Жиноят иштирокчиларининг турлари),211-моддаси (Пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда чиройли авторақам 600 млн сўмга сотилди
Тошкентда ИИВ ходимлари икки фуқарони калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди (ВИДЕО)
Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда халққа товон тўланади
Абдулманап Нурмагомедов яна комага тушиб қолди
Қодировнинг буйраги ишдан чиққан. Кремль Чеченистонга янги раҳбар қидирмоқда – Украина разведкаси