Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилояти Шўртепа туманида толибон маҳаллий полициядан ҳокимиятни тортиб олишга ҳаракат қилди. 1 октябрь куни бўлиб ўтган тўқнашувларда яраланганлар, ҳалок бўлганлар ҳам бор. Бу ҳақида TOLO нашри хабар бермоқда.
Балх вилояти полиция матбуот котиби Мунир Аҳмад Фарҳоднинг айтишича, воқеа толибон маҳаллий полиция идорасига ҳужум қилган. Бироқ маҳаллий кучлар улар зарбасига дош берган ҳамда тез орада етиб келган қўшимча кучлар натижасида полиция устунликни ўзида сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Шўртепа Балх вилояти таркибига кирувчи 15 тумандан бири бўлиб, бевосита Ўзбекистон билан чегарада жойлашган ҳисобланади.
Manba: sof. uz
Тасодифий хабарлар
Гуллар автокарвони: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)
Tesla янги арзон электромобиллар чиқариши кутилмоқда
"Namanganliklar uz"даги мурожаатдан сўнг, қурилиш назорат инспекцияси оёққа турди
Андижонда бир фуқаронинг калласи узиб ташлангани айтилмоқда
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди