Tesla компанияси 30 минг доллардан арзон электромобилларининг янги моделларини чиқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 2025 йил бошида компания бир нечта янги моделини тақдим этиши кутиляпти.
Global ChinaEV портали ёзишича, Tesla келгуси йилнинг биринчи ярмида Model Q туркумига кирувчи янги электромобилини тақдим этади. Бу машинанинг код номи Redwood бўлиб, Model 3 га нисбатан 15 фоиз кичик ва 30 фоиз енгил.
Манбаларга кўра, бу электромобилларга 53 ва 75 киловатт-соатли LFP аккумулятор батареялари ўрнатилади, битта ва иккита двигателли талқинлари чиқарилади.
Аммо Илон Маскнинг ўзи аввалроқ Tesla арзон электромобиллар чиқариш режасидан воз кечиб, ҳайдовчисиз бошқариладиган Cybercab ва Cybervan моделлари устида ишлашини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда бозор яқинидаги автомашинадан буюм ва пулларни ўғирлаган қизлар қўлга олинди
Дала майдонида "Malibu 2"ни ёқиб юборган шахс ушланди. Унга жиноий иш очилди
В МИД рассказали, есть ли узбекистанцы среди задержанных за беспорядки в Казахстане
iPhone 14 дизайни фош бўлди
Тиббиёт олий ўқув юртларида аънавий таълим шаклига рухсат берилди