Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди. Тадбирни одатдагидек гуллар автокарвони бошлаб берди. 200 дан ортиқ турли русумдаги ва турфа гулларга бурканган автомобиллар ўз юришини Наманган халқаро аэропортидан бошлаб, фестиваль бўлиб ўтадиган Бобур номли боғ олдида якунлади.
Гуллар автокарвони якунлангандан сўнг тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.



Дилноза Кубаева ва Жамшид Умрзоқов олиб борган маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов, Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир сўз олди.




Шундан сўнг дипломатик корпус вакиллари, Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Норин вилоятлари, Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарлари иштирокида рамзий лента қирқилди ҳамда Бобур номли боғдаги гуллар композициялари ва кўргазмалар билан танишув бошланди.




Кечки пайт “Афсоналар водийси” боғидаги амфитеатрида фестиваль очилишига бағишланган байрам концерти бўлиб ўтди. Унда Милена Мадмусаева, Алишер Файз ва Озодбек Назарбеков ўз қўшиқларини меҳмонлар ва мезбонларга тақдим этди.






Концертни байрамона мушакбозлик якунлаб берди.
Foto: daryouz
Тасодифий хабарлар
Бугундан Россиядаги мигрантлар патент олиши талаб этилади
Ўзбекистонда кредит бериш талаблари ўзгаради
Янги йилни илк кунида 33 ёшли маст ҳайдовчи бу дунёни тарк этди
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди
Тошкентда 678 киши нафас қисиши туфайли “Тез ёрдам”га мурожаат қилди – ССВ